(GMT+5) | 31.01.2023

"Charos Deluxe Resort & SPA" меҳмонхона ва кўнгил очар мажмуаси

Манзил: Юсуфхона посёлкаси, Чорвоқ.
Телефон: +998 95 195 39 39 ва +998 95 196 39 39
Номерлар миқдори: 45та люкс ва стандарт-тоифа

Charos - Чорвоқ соҳилига бир қадам жойда жойлашган Бўстонлиқ тоғидаги меҳмонхона. Бу жой ҳордиқ ва релакс учун мўлжалланган. Ягона all inclusive ҳордиқ зонаси.
Ҳудудида меҳмонлар учун балиқли ҳовуз, қуюқ баргли дарахтлар остидаги соя-салқин айвонлар, бильярд, теннис, фитнес-зал, топчан ва рақс майдони мавжуд.
Болалар учун: тарбиячилар, болалар хонаси, очиқ ҳавода болалар майдончаси, бассейн ва аквапарк, болалар учун бассейнда анимация дастури.
Шаҳарликлар ва туристлар учун юқори сифатли хизмат кўрсатадиган, "барчаси ичида" ва пляжга чиқиш йўли бор меҳмонхона-кўнгил очиш мажмуаси. Қулай номерлар, катталар ва болалар учун бассейнлар, аквапарк, болалар учун бассейнда анимацияли дастур, бильярд, Spa-салон, массаж, теннис, фитнес зал, турк саунаси. Овқатланиш: ресторан, чойхана, fastfood, poolbar, fastfoodbar ҳудудлари, спиртли ва салқинлатувчи ичимликлар (яшаш нархига киритилган). Номерларга 24 соат хизмат кўрсатилади, энага хизмати, интернет-кафе.