«Давлат раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида коронавирусга қарши эмланди. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Булар: хитой-ўзбек, „Спутник V“ ва AstraZeneca вакциналари. Президент шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган», — дейди Шерзод Асадов.

Аввлароқ, Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлиб, коронавирусга қарши фаол эмланишга чақирган эди.