(GMT+5) | 09.08.2022

Тошкент вилоятида 44 млрд 412 млн сўмлик ер участкалар сотилган

ddfe93bb818a6daf96c9d52e009e7a39.jpg

Кадастр органлари томонидан жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987та бўш ер участкалари аниқланган. Бу ҳақида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ахборот хизмати матбуот хизмати Effect.uz`га маълум қилди.

Шундан 510,8 гектар яъни 7354та ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар “YERELEKTRON” ААТ (автоматлашган ахборот тизими)га киритилиши таъминланиб, 1976таси E-AUKSION савдосига қўйилиши таъминланган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар E-AUKSION портали орқали 1056та ер участкаси жами 44 млрд 412 млн сўмга сотилган.

Айни пайтда E-AUKSION портали савдосида турган 518 та ер участкалари ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган талабгорларни кутмоқда.